Агентликнинг маълум қилишича, немис тилидан B2 ёки C1 даражадаги халқаро сертификатга эга ўқитувчилар расмий ҳамкорликка таклиф этилмоқда.

Лойиҳа доирасида иштирокчилар Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудидаги 23 та таълим муассасасида Германия стандартлари асосида дарс беради. Шунингдек, асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда ойига 10 миллион сўмгача даромад олиш, қулай иш вақти ва халқаро лойиҳаларда иштирок этиш имконияти яратилиши қайд этилди.

Талабгорлардан немис тили бўйича B2–C1 даражадаги сертификат, замонавий ўқитиш методикаларини билиш ҳамда натижага йўналтирилган таълим бера олиш кўникмаси талаб этилади.

Ташаббускорлар Германияда ишлашни мақсад қилган юртдошларни тайёрлаш жараёнида малакали ўқитувчиларни фаол иштирок этишга чақирган.

Рўйхатдан ўтиш учун: Google Forms орқали ариза топшириш