Тадбир Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланди.

Тақдимотда Иордания парламенти аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари, сиёсатчилар, экспертлар, йирик бизнес вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Асарда сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ички ва ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳамда халқаро майдондаги ташаббуслар кенг ёритилган.

Бугунги кунга қадар асар араб, инглиз, итальян, рус ва урду тилларига таржима қилинган. Тақдимот доирасида, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг тарихи, бугунги тараққиёти ва миллий юксалишини акс эттирувчи араб тилидаги 9 та китоб ва китоб-альбом ҳам намойиш этилди.

Тадбирлар доирасида «Ўзбекистон: цивилизациялар, шахсиятлар, кашфиётлар» китоблар кўргазмаси, халқаро илмий конференция ҳамда Президент ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг халқаро тақдимоти ҳам ўтказилди. Уларда икки мамлакатдан 1500 нафардан зиёд олим, диний соҳа вакиллари, тадқиқотчилар ва меҳмонлар иштирок этди.

Тақдим этилган нашрлар Иордания кутубхоналарига совға қилинди. Аммандаги мазкур тадбирлар Ўзбекистоннинг бой тарихий ва илмий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги илмий-маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.