Бу ҳақда Наманган вилояти ФВБ хабар берди.

Ҳодиса 23 август куни соат 19:55 да туманнинг Гулқишлоқ маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсида содир бўлган.

Тўқнашув оқибатида бир фуқаро воқеа жойида вафот этган. Яна бир киши тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган, бироқ у ҳам вафот этган.

Ҳолат юзасидан масъул идоралар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.