Уларда ўқувчилар учун зарур ўқув-ёзув қуроллари, дарсликлар ва бошқа ўқув анжомларини харид қилиш мумкин.

“Мактаб бозорлари” шаҳарнинг қатор деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида ташкил этилган. Жумладан, улар “Авиасозлар”, “Аския”, “Чилонзор”, “Миробод”, “Наврўз”, “Сергели”, “Фарҳод”, “Эски Жўва”, “Юнусобод”, “Қорақамиш” ва “Қўйлиқ” деҳқон бозорларида фаолият юритмоқда.

Шунингдек, “Чилонзор буюм савдо мажмуаси”, “Чорсу буюм савдо мажмуаси” ва “Ўрикзор” савдо мажмуасида ҳам “Мактаб бозорлари” ташкил этилган.

“Мактаб бозорлари”нинг жойлашув манзиллари:

Бозор ёки савдо мажмуаси

Жойлашуви

Авиасозлар деҳқон бозори

Автотураргоҳ ҳудудидаги майдонларда

Аския деҳқон бозори

Шота Руставели кўчаси томонидан кириш қисми ўнг томонида ва орқа кириш қисмида

Чилонзор деҳқон бозори

Бунёдкор ва Фарҳод кўчалари кесишуви, автотураргоҳда

Миробод деҳқон бозори

Авлиёота кўчаси, бозорга кириш қисмида

Наврўз деҳқон бозори

Асосий бозор ҳудудида

Сергели деҳқон бозори

Сергели-6, Сергели-7, Сергели-2, Сергели-4 мавзелари ва Сергели-1 шохобчаси, Қўйлиқ-5 мавзеси атрофида

Фарҳод деҳқон бозори

Фарҳод кўчаси, 30-уй, асосий кириш дарвозаси ёни ва Фарҳод кўчаси–G9a ҳудудида

Эски Жўва деҳқон бозори

Бозор ҳудудида, ТИМ-1, ТИМ-2 ва очиқ метро атрофида

Юнусобод деҳқон бозори

Бозор ҳудудида

Қорақамиш деҳқон бозори

Тансиқбоев шохобчасида

Қўйлиқ деҳқон бозори

Бозор ҳудудидаги бўш майдонларда

Чилонзор буюм савдо мажмуаси

Савдо мажмуаси ҳудудида

Чорсу буюм савдо мажмуаси

Асосий кириш қисми ва ДМ-74 атрофида

Ўрикзор савдо мажмуаси

Асосий кириш дарвозасининг чап томонида