Қозоғистон пойтахтида давлатимиз раҳбари сунъий интеллект соҳасидаги хавфсизлик масалалари бўйича Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этди.
Халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, рақамли технологияларнинг ривожланиши билан боғлиқ янги хатар ҳамда таҳдидларга биргаликда қарши туриш масалалари кўриб чиқилди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон етакчиси Иордания Подшоҳи Абдулла II билан учрашув ўтказди. Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентлари, Озарбайжон ва Қирғизистоннинг юқори мартабали вакиллари ҳамда Ақаба жараёни модератори билан ҳам суҳбатлар бўлиб ўтди.
Остона халқаро аэропортида Ўзбекистон Президентини Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.