Тантанали очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Шерзод Бердиев, таълим ва илм-фан вазири ўринбосари Санжар Мирзалиев, спорт вазирининг маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов ҳамда университет ректори Феруза Мадраҳимова иштирок этди.
Нотиқлар мамлакатда оммавий спортни ривожлантириш, ёшларнинг спортга қизиқишини қўллаб-қувватлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Байрамона руҳда ўтган очилиш маросимидан сўнг мусобақаларга тайёргарлик бошланди.
Республика финалида 14 та ҳудуд терма жамоаларидан 700 нафардан зиёд ёш спортнинг беш тури бўйича ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Ҳамкорлик материали