Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги ҳамкорлигида фуқароларга зарур консуллик-ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Кўрилган чоралар натижасида фуқаролар 16 июнь куни бепул асосда Ўзбекистонга қайтарилиб, ўз оилалари бағрига соғ-омон етиб бориши таъминланди.

Мутасаддилар хорижга меҳнат фаолияти учун йўл олишдан аввал иш берувчи, воситачи ташкилот ва меҳнат шартномаси ҳақидаги маълумотларни синчиклаб ўрганиш, барча ҳужжатларни қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштириш ҳамда фақат расмий ва ишончли манбалар орқали ишга жойлашишни тавсия қилди.

Шунингдек, шубҳали таклифларга ишониш ёки ҳужжатларни расмийлаштирмасдан хорижга чиқиш фуқароларнинг мураккаб ҳуқуқий ва ижтимоий вазиятларга тушиб қолишига сабаб бўлиши мумкинлиги яна бир бор эслатилди.