Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, масжидга Туркиянинг мураккаб даврлардан бирида ўзбек халқи кўрсатган беғараз ёрдами ва бирдамлиги учун миннатдорчилик рамзи сифатида «Бухоро» номи берилган.

Иншоот 3200га яқин хонадонни ўз ичига олган йирик турар-жой массивининг марказида жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 500 кишини ўз ичига сиғдира олади. Бино замонавий архитектура, қулай шароитлар ва эстетик дизайни билан ажралиб туради.

Мазкур лойиҳа икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва гуманитар ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилишини таъкидланди.