Ҳимоя университет ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Fil.03.01 рақамли Илмий кенгашда ташкил этилди.
Диссертант Мусаев Шаҳобиддин Шарафиддинович 10.00.09 — Журналистика ихтисослиги бўйича «Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни ижросида оммавий ахборот воситалари фаолиятининг асосий принциплари» мавзусидаги илмий ишини тақдим этди.
Тадқиқотда давлат тили сиёсатини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни, журналистларнинг касбий масъулияти ва тилга оид мавзуларни ёритиш тамойиллари таҳлил қилинган.
Шунингдек, давлат тилининг жамиятдаги нуфузини ошириш, миллий бирликни мустаҳкамлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларида тил сиёсатини ёритиш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, 1989 йил 21 октябрда «Давлат тили ҳақида»ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. Давлат тили ҳафталиги доирасида мазкур қонун ижроси ва журналистларнинг тил маданиятига масъулиятига бағишланган илмий тадқиқот ҳимоясининг ўтказилиши алоҳида аҳамият касб этади.