Ҳокимлик ахборот хизмати берган маълумотга кўра қуйидаги ҳудудларда 2-майдан 11-майгача транспорт воситалари ҳаракати чекланади:
• Зарафшон кўчасининг Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Мустақиллик шоҳ кўчалари оралиғидаги қисми;• Истиқлол кўчасининг А.Темур шоҳ ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;• Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.
Пойтахт ҳокимлиги ноқулайлик учун узр сўраб, ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қилди.