Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, мазкур таълим муассасаларидаги ўқитиш услублари ва ёндашувлари унда катта қизиқиш уйғотган. Бу ерда таълим сифати, ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ҳамда уларда мустақил фикрлаш кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Унинг қайд этишича, илғор тажрибалар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар очади.
Ташриф давомида таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, тажриба алмашиш, шунингдек, мактаб ўқувчилари, талабалар ва педагоглар учун янги имкониятлар яратиш бўйича келишувга эришилди.
Саида Мирзиёева таълим соҳаси Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона муносабатларнинг муҳим йўналишларидан бири эканини таъкидлади. Ушбу соҳадаги ҳамкорлик ёшларнинг билим олиши, дунёқарашини кенгайтириши ва икки халқнинг бир-бирини янада яқиндан танишига хизмат қилади.