Унга кўра, 100 млн сўмдан ортиқ солиқ қарзи мавжуд корхоналар сони 996 тани ташкил этган бўлиб, уларнинг умумий қарзи 1 трлн 583,3 млрд сўмга етган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори солиқ қарзи Фарғона вилояти (349,5 млрд сўм), Тошкент вилояти (299,5 млрд сўм) ва Андижон вилояти (182 млрд сўм) ҳиссасига тўғри келмоқда.


Шунингдек, солиқ қарзи энг юқори бўлган ТОП-10 та корхона рўйхати ҳам эълон қилинди. Улар орасида:

  • “Shaffof Metan Sanoat” МЧЖ — 191,1 млрд сўм
  • “Silikon Color” МЧЖ — 74,4 млрд сўм
  • “Navoiyazot” АЖ — 68,4 млрд сўм
  • “Granula Plast Sifat” МЧЖ — 68,2 млрд сўм
  • “Farg‘ona neftni qayta ishlash zavodi” МЧЖ — 45,6 млрд сўм

Қолган корхоналар ҳам йирик қарздорлар қаторига киритилган.

Маълумотларга кўра, ТОП-10 та корхонанинг умумий солиқ қарзи жами қарзнинг 36 фоизини ташкил этмоқда.