Кўп қиррали Ўзбекистон – Сербия муносабатларини олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Асосий эътибор товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, қайта ишлаш, кимё ва электротехника саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ҳамда туризм каби соҳаларда кооперация дастурини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.
Гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, ректорларнинг биринчи форуми ҳамда Кино ва маданият кунларини ўзаро ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Етакчилар халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.