Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, Нукус кўчасида жойлашган трансформатор пункти истеъмолчи балансида бўлиб, электр тармоқлари корхонаси, жумладан, Миробод тумани электр таъминоти корхонаси балансига тегишли эмас.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса истеъмолчига хизмат кўрсатувчи хусусий корхона ходимлари таъмирлаш ишларини олиб бораётган вақтда содир бўлган. Фазалараро қисқа туташув юзага келган.
Жабрланганлар Миробод тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари ҳисобланмайди.
Ҳодиса тафсилотлари «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ ҳамда «Ўзэнергоинспекция»нинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги жабрланганлар ва уларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, тезроқ соғайиб кетишларини тилади. Ҳолат назоратга олингани, ҳодисага ҳуқуқий баҳо берилиши ва ўрганиш якунлари бўйича айбдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилиши маълум қилинди.
Электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини белгиланган талаблар ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда олиб бориш зарурлиги таъкидланди.