Ҳужжатга кўра, академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти муассислигида Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани тажрибаси асосида узумнинг янги «Кишмиш Сўғдиёна», «Қора кишмиш» ва «Аватар» навларини «in vitro» шароитида етиштириш ва кенг тарқатиш мақсадида тажриба станцияси ташкил этилади.

Тажриба станцияси ҳамда Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Селекция илмий-тадқиқот марказига ер участкалари рўйхат асосида ижарага берилади.

Тажриба станциясига ажратилган ер майдонларида токзорлар барпо этилади. Шунингдек, узум ҳосилдорлигини ошириш, илмий-амалий натижалар, ресурс тежамкор тажрибалар, замонавий технология ва усулларни синовдан ўтказиш ҳамда уларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш назарда тутилган.

Селекция илмий-тадқиқот марказига ажратилган ер майдонларидан эса қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

  • наслдор чорва моллари, жумладан, сигирлар, отлар, зотдор ва спорт отлари зотларини яхшилаш;
  • замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда илмий асосда селекция ишларини такомиллаштириш;
  • юқори генофондга эга наслдор ҳайвонларни генетик жиҳатдан яхшилаш;
  • озуқа базасини мустаҳкамлаш.

Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2026 йил 18 сентябрдан кучга кирган.