Мулоқот чоғида Александр Стуббнинг ўтган йили Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, металлургия, энергетика ва геология соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда экология ва сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

2027 йил бошида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.