Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Экополициясининг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тадбири давомида Қорасув-6 даҳасида жойлашган компьютерхона ертўласида маймун сақланаётгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўрилди. Маймуннинг хавфсизлиги ва кейинги парваришини таъминлаш мақсадида у белгиланган тартибда Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Мутахассислар ёввойи ҳайвонларни тегишли шароит ва мутахассислар назоратисиз сақлаш уларнинг соғлиғи ва ҳаёти учун хавф туғдириши, шунингдек, аҳоли хавфсизлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.