Йўналишга қараб резидентура икки йилдан беш йилгача давом этади. Оилавий шифокорлик бўйича ўқиш икки йил, жарроҳлик бўйича эса беш йил бўлади.
Олийгоҳларга клиникалар боғланиб, “университет клиникаси” тизими жорий этилган. Энди тиббиётдаги илмий тадқиқотларнинг 80 фоизи олийгоҳлар клиникасида бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Тадқиқотларда ташхис аниқлигини ошириш, даволаш самарасини яхшилаш ва асоратларни камайтиришга эътибор қаратилади.