Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида муҳокама қилинаётган болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун юзасидан сенатор Малика Қодирхонова маълум қилди.

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

Шунингдек, бундай жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан амнистия, шартли озод қилиш, жазони муддатидан олдин тугатиш ва бошқа енгиллаштирувчи чораларни қўллаш имкониятларини чеклаш таклиф этилмоқда.

«Бу, аввало, болаларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш ва уларнинг келажаги учун давлат томонидан қўйилаётган энг муҳим қадамлардан бири, деб ҳисоблайман», — деди сенатор Малика Қодирхонова.