Жорий йил ажратилган 1 триллион сўм ҳисобидан 747 километр сув ва канализация тармоғи ҳамда 43 та иншоот қурилишини икки ойда якунлаш топширилди. Натижада 200 минг аҳоли тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлади.

Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳри, Қамаши, Ғузор ва Қарши туманига тармоқ тортиш лойиҳасини бошлаш учун 100 миллиард сўм ажратилди. Яна 210 миллион доллар жалб этиб, лойиҳани сифатли амалга ошириш вазифаси қўйилди. Б орқали 350 минг аҳоли тоза сув билан таъминланади.

Нишон, Касби, Миришкор, Муборак ва Қарши туманидаги яна 700 минг аҳолининг сув таъминотини яхшилаш мақсадида Толимаржон – Муборак сув тизимини реконструкция қилиш лойиҳаси бошланмоқда. Унинг техник-иқтисодий асосларини 1 апрелгача якунлаш ва лойиҳага 150 миллион доллар жалб этиш режалаштирилган.