Қарши туманидаги канал бўйида эса 235 гектарлик “Янги Насаф” экомажмуасининг қурилиши бошланади.

Нуфузли архитектура компаниялари жалб этилиб, икки ойда илғор шаҳарсозлик ечимларини қамраб олган бош режа ишлаб чиқилади. Уни тайёрлаш учун дастлаб 20 миллиард сўм ажратилади. Янги ҳудудларда кўп қаватли бинолар, савдо ва бизнес марказлари, уй-жойлар “яшил” ва “ақлли” шаҳар тамойиллари асосида қурилади.

Вилоятда кўчат экиш ва яшил ҳудудларни кўпайтириш бўйича ҳам “Қашқадарё тажрибаси” яратилади. Ҳар йили Наврўз арафасида “Энг яшил маҳалла” танлови ўтказилиб, ғолиблар электромобиль ҳамда бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Йиғилиш якунида вилоят ва туманлар ҳокимларининг ахбороти тингланди, фаоллар билан мулоқот қилинди.