Янги маҳалла биноси, ёшлар маркази, спорт мажмуаси ва истироҳат боғи барпо этилди.

Энг муҳими, маҳаллада камбағал оила ҳам, ишсиз аҳоли ҳам қолмагани таъкидланди. Президентимиз келгуси йил Мустақиллик байрамигача ушбу тажриба асосида ҳар бир туманда иккитадан замонавий маҳалла марказини ташкил этиш вазифасини қўйди.

Миришкор туманида ҳам Чим тажрибаси қўлланади. Бу ерда 20 гектарда лимончилик иссиқхоналари, яна 30 гектарда интенсив балиқчилик хўжалиги ва 50 гектарда бодом боғи ташкил этилади.

Баҳорда ижарага берилган ерларнинг 8 минг гектарида интенсив боғлар, 3 минг гектарида иссиқхоналар барпо этилади. Қолган 11 минг гектарда кооперация асосида юқори даромадли экинлар етиштирилади. Мутасаддиларга ҳар бир туманда бу ишларни бошлаш топширилди.