Прогнозларга кўра, ушбу кунларда кечалари ҳаво ҳарорати 14–17 даража илиқ, кундуз кунлари эса 25–27 даража илиқ бўлади. Жанубий ҳудудларда ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. 6 ва 8 ноябрь кунлари айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади. 6 ноябрь куни айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши, баланд тоғли ҳудудларда эса қорга айланиши эҳтимоли бор.

Пойтахтда 7–8 ноябрь кунлари эса ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 13–15 даража, кундуз кунлари 24–27 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.