Қарорга кўра, нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари реестрини шакллантириш, юритиш ва уларни реестрдан чиқариш тартиби белгиланди. Бунда реестр ахборот тизими орқали юритилади ва спорт ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилади.

Ариза беш иш куни ичида кўриб чиқилади; маълумотлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, ваколатли орган қарори билан спорт ташкилоти реестрга киритилади;

тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланса, ваколатли орган уч иш куни ичида рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

спорт ташкилоти қуйидагилар асосида реестрдан чиқарилади: ўз ихтиёри билан мурожаат қилиши; реестрга киритилгандан сўнг уч ой ичида спортчилар ва тренерлар тўғрисидаги маълумотлар киритилмаганлиги; штатида малакали тренер йўқлиги; қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолиятининг тугатилиши.

Бундан ташқари:

спорт иншоотлари реестри ҳам юритилади: иншоот мулкдори (балансда сақловчиси) ахборот тизими орқали ариза беради; ариза беш иш куни ичида ўзгартириш киритилади;

спорт иншооти фаолият тури спорт соҳасидан бошқа фаолиятга ўзгартирилганда, фойдаланишга яроқсиз деб топилганда ёки мулкдор ариза берганда реестрдан чиқарилади;

реестрга киритилмаган спорт иншоотларида расмий спорт мусобақалари ўтказилмайди.

Қарорнинг 1-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 июлдаги ПҚ–221-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида спорт ташкилотлари спортчиларига расмий мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.