"Норвегиянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Хелен Санд Андресен хонимнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз, — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг телеграмдаги саҳифасида. — Биз Ўзбекистон ва Норвегия алоқаларида ҳали рўёбга чиқмаган катта салоҳият кўрмоқдамиз".
Вазир элчи хонимга фаолияти давомида барча соҳалардаги кенг имкониятларни ишга солишда муваффақиятлар тилади.