Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари Умида Тўхташева ҳамда Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров нотариат соҳасида олиб борилган ислоҳотлар туфайли нотариат соҳаси шаффоф ва коррупциядан холи тизимга айланиб бораётганлигини, шунингдек, коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган тизимли ишларни давом эттириш лозимлиги ҳақида гапириб ўтди. Бу борада Нотариал палата ва халққа энг яқин ва тўғридан тўғри мулоқотда бўлувчи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар билан ҳамкорлик самарали бўлишини таъкидладилар. Шундан сўнг “Нотариуслар коррупцияга қарши!” кўрик-танлови ғолиблари эълон қилинди.Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Нотариал палатаси ва “Нотариус маслаҳати” газетаси раҳбар ва ходимларидан иборат Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра 1 ўринга Андижон вилояти, Асака туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нодирбек Хоналиев томонидан тайёрланган видеоролик муносиб деб топилди. Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи Хилола Ғаниева тайёрлаган видеоролик иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринга Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Муҳаммад Бобир Турсунқулов томонидан тайёрланган видеоролик сазовор бўлди.Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Нотариал палатаси ISO сертификати олган ва Ўзбекистондаги ННТлар орасида мазкур сертификатни қўлга киритган илк ташкилот сифатида эътироф этилган эди.
“Нотариуслар коррупцияга қарши!” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Ўзбекистон нотариат тизимида ўтказилган “Нотариуслар коррупцияга қарши!” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Сув ҳавзасида чўмилишдан қўрқувни қандай енгиш мумкин?
- Газ таъминоти ва кадастр тизимида қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди
- Ёш ихтирочи қиз Президент совғаси — Volkswagen электромобили билан тақдирланди
- Ёшларга давлат мукофотлари топширилди
- Тошкентда фемициднинг олдини олишнинг халқаро ва миллий ҳуқуқий механизмлари муҳокама қилинди
- Тиббий хизматлар учун 127 мингдан ортиқ фуқародан 285,4 млн сўм ортиқча тўлов олингани аниқланди
Reuters: Илон Маск тарихдаги илк триллионерга айланди
- Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
- Онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими такомиллаштирилади
- Тўраев Азиз Оппоқовични «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Аёл қадри кўринган далада барака, соҳада адолат кўпаяди
- Ўзбекистон терма жамоаси «Ацтека» стадионида Мексикага миннатдорлик ёзувини қолдирди