Бу борада Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Малайзиянинг Penang Skills Development Centre (PSDC) маркази ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди.
Ҳамкорлик доирасида вазирлик тасарруфидаги Малака баҳолаш марказларида микроэлектроника, мехатроника ва интеграл микросхемаларни лойиҳалаш (IC Design) йўналишларига ихтисослашган ўқув ва баҳолаш марказини ташкил этиш режалаштирилган.
Янги марказ фуқароларга замонавий технологиялар бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни эгаллаш имконини беради. Таълим олиш учун «Касб ваучери» тизимидан фойдаланиш мумкин бўлади.
Маълумот учун: Penang Skills Development Centre 1989 йилда ташкил этилган бўлиб, электроника, микроэлектроника, яримўтказгичлар ва автоматлаштириш соҳалари учун мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган.
Марказнинг саноат соҳасидаги ҳамкорлари қаторида Intel, AMD, Bosch, Renesas ва OSRAM каби йирик халқаро компаниялар бор.