Юнон-рум кураши дастурида юртдошларимиз 1 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.

-60 кг вазн тоифасида иштирок этган Алишер Ғаниев финалда КХДР вакили Се Унг Рини мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди.

Шунингдек, -72 кг вазн тоифасида беллашган Шаҳзод Қўчқоров бронза медали учун баҳсда япониялик Тайши Нарикүни устидан ғалаба қозониб, совриндорлар қаторидан жой олди.