Вазирликнинг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида жами 118 фуқаро, жумладан, 25 нафар ёш бола хавфсиз ҳудудларга кўчирилди.

Фуқаро мудофааси кучлари, Давлат ёнғин хизмати, Махсус хавф-хатарларни бартараф этиш хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кичик кемаларни назорат қилиш ва сувда қутқариш давлат хизмати, шунингдек, Сумгаит ҳудудий маркази кучлари табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун сафарбар қилинди.

Аввалроқ 84 киши, жумладан, 20 нафар бола хавфсиз жойларга эвакуация қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳозирда ФВВ кучлари ўз ишларини давом эттирмоқда, деб хабар берди kazinform.