Корея Республикаси Президенти жаноб Мун Чжэ Иннинг 2019 йил апрель ойида Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича ташкил этилган гуруҳларга Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазирининг янги тайинланган ўринбосари На Синг Шик ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Кудратов ҳамраислик қилди.
Пандемия ва жаҳон инқирозининг ҳар икки мамлакат иқтисодиётларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича қўшма чора-тадбирлар кун тартибида муҳим ўрин эгаллади. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, таълим, АКТ йўналиши, саноатни рақамлаштириш, сув таъминоти, электромобиллар ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш соҳаларида йирик қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кечикишлар хавфини камайтириш учун яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш механизмлари муҳокама қилинди.
Томонлар Корея бизнесининг Ўзбекистонда ишлашга қизиқиши ортиб бораётганидан далолат берувчи инвестициявий ҳамкорлик динамикасини юқори баҳоладилар. Умумий қиймати қарийб 3,4 миллиард долларга тенг бўлган олдиндан келишилган янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Ўзаро савдо ҳажмининг ҳам ўсиши қайд этилди. Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан Кореяга экспорт қилинган маҳаллий маҳсулотлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга ошди.
Томонлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Корея бозорига чиқишини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар. Ўзбекистон ва Корея ўртасида Эркин савдо тўғрисида битимни тузиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Корея томони ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистонга ёрдам беришда давом этиши маълум қилинди.
Музокаралар якунида қўшма лойиҳалар ва дастурлар ижросини жадаллаштириш бўйича навбатдаги тадбирларни муҳокама қилиш мақсадида ҳар чоракда маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон - Корея Ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди
Олий ва юқори даражадаги икки томонлама тадбирлар давомида Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш бўйича Ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 5-йиғилиши видеоконференция шаклида ўтказилди.
Нефть-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди
- 2026-2030 йилларда тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга оширувчи иккита банк ташкил этиш режалаштирилмоқда
- Наврўз — Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маданий дипломатиянинг самарали воситаси сифатида
- Тошкент вилоятида 1 апрелдан чиқинди тарифлари оширилади
- NASA Ойда доимий база қурилишини эълон қилди
- Ucell — 30 йиллик ишонч ва 11 миллион ҳикоя
2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Транспорт соҳасидаги лойиҳаларнинг бориши кўриб чиқилди
- Янги Ўзбекистонни аёллари бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантириш – энг улуғ мақсад
- Ўзбекистон йил бошида асосан қайси давлатлар билан савдо қилди?
- Кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди
- Ҳайит намозининг Ўзбекистон бўйлаб ўқилиши вақтлари эълон қилинди