Бу йилги нуфузли анжуман жаҳон нотариат тизимида муҳим воқеалардан бири сифатида тарихга кириши шубҳасиз.
Конгресснинг 2 октябрь кунги қарорига мувофиқ, Бурунди Нотариал палатаси Иттифоқнинг 92-аъзоси, Қирғизистон Республикаси Нотариал палатаси эса 93-аъзо сифатида қабул қилинди. Бу икки давлат нотариал ҳамжамиятнинг тўлақонли иштирокчисига айланди.
Конгрессда ҳар иккала давлат нотариат тизимларининг ХНИга аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистон Нотариал палатасининг фаол ва ташаббускорлик билан кўмаклашгани алоҳида қайд этилди. Айтиш жоизки, айни пайтда Ўзбекистоннинг нотариал тизими нафақат миллий, балки халқаро майдонда ҳам юксак нуфузга эга бўлиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро нотариуслар иттифоқи — дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатидаги нотариусларни бирлаштирган йирик тузилма бўлиб, у ҳуқуқий хавфсизликни таъминлаш, давлатлар ўртасида ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва жаҳон миқёсида нотариал амалиётни уйғунлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Иттифоқ аъзолиги эса давлатлар учун халқаро ҳуқуқий майдонда нуфуз ва ишонч тимсоли ҳисобланади.
Конгрессда Германия Конституцион суди раиси (Bundesverfassungsgericht ) д-р Штефан Харбарте, Германия Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва адлия федерал вазири, д-р Стефани Хубит, Берлин штати (ланди) нинг истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва адлия бўйича сенатори, д-р Фолер Баленберг иштирок этди ва иштирокчиларни қутлади.
Берлиндаги Конгрессда қабул қилинган қарорлар, шубҳасиз, нотариат соҳасида халқаро ҳамкорликни янада кучайтиради ва янги ташаббусларга йўл очади.
Ўзбекистон делегацияси Халқаро нотариуслар конгрессида иштирок этмоқда
Германия пойтахти Берлин шаҳрида Халқаро нотариуслар иттифоқининг (ХНИ) 31-Конгресси иш бошлади.
Тошкентда Хитой халқаро техникуми ташкил этилади
- Июль ойида йиллик инфляция 6,4 фоизга тушди
- Карманада босқинчилик содир этган хавфли рецидивист 15 йилга қамалди
- Жиззахда Ўзбекистон ва Эрон тадбиркорлари ўртасида бизнес-форум ўтказилди
- Ўзбекистонлик икки ёш курашчи жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
- «Страсбург» Аббосбек Файзуллаев трансфери бўйича музокара бошлади
Самарқандда тез ёрдам машинасига йўл бермаган «Mercedes-Benz» ҳайдовчиси жаримага тортилди
- Барча турдаги жарималар миқдори ўртача 2 баробар камайтирилади
- 2026/2027-ўқув йили учун мандат натижалари эълон қилинди
- Жорий йилги минимал ўтиш баллари маълум бўлди
- «Афросиёб» поездида унутиб қолдирилган барсетка эгасига қайтарилди
- Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида авариявий қудуқни ёпиш ишлари бошланди