Бу йилги нуфузли анжуман жаҳон нотариат тизимида муҳим воқеалардан бири сифатида тарихга кириши шубҳасиз.
Конгресснинг 2 октябрь кунги қарорига мувофиқ, Бурунди Нотариал палатаси Иттифоқнинг 92-аъзоси, Қирғизистон Республикаси Нотариал палатаси эса 93-аъзо сифатида қабул қилинди. Бу икки давлат нотариал ҳамжамиятнинг тўлақонли иштирокчисига айланди.
Конгрессда ҳар иккала давлат нотариат тизимларининг ХНИга аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистон Нотариал палатасининг фаол ва ташаббускорлик билан кўмаклашгани алоҳида қайд этилди. Айтиш жоизки, айни пайтда Ўзбекистоннинг нотариал тизими нафақат миллий, балки халқаро майдонда ҳам юксак нуфузга эга бўлиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро нотариуслар иттифоқи — дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатидаги нотариусларни бирлаштирган йирик тузилма бўлиб, у ҳуқуқий хавфсизликни таъминлаш, давлатлар ўртасида ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва жаҳон миқёсида нотариал амалиётни уйғунлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Иттифоқ аъзолиги эса давлатлар учун халқаро ҳуқуқий майдонда нуфуз ва ишонч тимсоли ҳисобланади.
Конгрессда Германия Конституцион суди раиси (Bundesverfassungsgericht ) д-р Штефан Харбарте, Германия Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва адлия федерал вазири, д-р Стефани Хубит, Берлин штати (ланди) нинг истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва адлия бўйича сенатори, д-р Фолер Баленберг иштирок этди ва иштирокчиларни қутлади.
Берлиндаги Конгрессда қабул қилинган қарорлар, шубҳасиз, нотариат соҳасида халқаро ҳамкорликни янада кучайтиради ва янги ташаббусларга йўл очади.
Ўзбекистон делегацияси Халқаро нотариуслар конгрессида иштирок этмоқда
Германия пойтахти Берлин шаҳрида Халқаро нотариуслар иттифоқининг (ХНИ) 31-Конгресси иш бошлади.
Ўзбекистонга 2 килограммдан ортиқ опий олиб кирган хорижликлар қўлга олинди
- Қозоғистонга кириш учун электрон рухсатнома олиш тартиби жорий этилади
- Ташқи реклама жойлаштириш тартиби қайта кўриб чиқилмоқда
- Нега айнан ҳозир?
- Етти миллий дастур – тараққиётимизнинг буюк довонига йўл
- Саида Мирзиёева Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари Ҳасан Доған ҳамда Президент Администрацияси Бош котиби Ҳаққи Сусмаз билан учрашди
Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан муносабат билдирди
- 2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор назоратига олинди
- Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кескин кучайтирилади
- Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
- Оҳангаронда боғчада тарбияланувчи бола ҳашаротларга қарши воситани ичиб, вафот этди