Германиянинг “Bildung & Beruf GmbH” компанияси Ўзбекистон фуқароларини неврология ва инсультга чалинган беморларни парваришлаш йўналишида ҳамшира лавозимига ишга таклиф этмоқда.

Бўш иш ўринлари: 24 та.

Ойлик иш ҳақи: 1 850–2 050 евро (нетто).

Иш вақти: ҳафтасига 40 соат.

Номзодларга талаблар:

42 ёшгача бўлиш;

Тиббиёт коллежи (3 йиллик) дипломига эга бўлиш;

Ҳамширалик соҳасида, хусусан, неврология ва инсультга чалинган беморларни парваришлаш йўналишида камида 2 йиллик иш тажрибаси;

Немис тилини камида Б1 даражасида билиш ва тегишли сертификатга эга бўлиш;

Сменали иш тартибида ишлашга жисмонан тайёрлик;

Қизамиққа қарши иммунитетни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиш.

Компания тақдим этадиган имкониятлар:

Немис тилини Б1 дан Б2 даражасигача ўрганиш харажатлари компания томонидан қопланади;

Дипломни Германияда тан олиш ва ишлаш учун рухсатнома расмийлаштиришда ёрдам;

Жиҳозланган турар жой, ижара харажатларининг бир қисми компания томонидан қопланади;

Аэропортдан кутиб олиш ва трансфер;

Қонунчиликка мувофиқ тиббий ва бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш;

Тунги смена, якшанба ва байрам кунларидаги иш учун қўшимча тўловлар;

Камида 24 ойлик ёки муддатсиз меҳнат шартномаси.

Виза учун ариза ва авиачипта харажатлари номзод ҳисобидан (Ишга жойлашгандан сўнг, харажатларнинг бир қисми Миграция жамғармаси томонидан қоплаб берилади).

Саралаш тартиби:

Номзодлар резюме, видео, баҳолаш тести ва онлайн суҳбат асосида сараланади.

Аризалар 2026 йил 20 ноябрга қадар топширилади.