Келтирилишича, электр энергияси ва табиий газнинг рақобатли бозорини тартибга солиш, лицензиялаш ва назорат қилиш функцияларини амалга оширадиган, ҳукумат таркибига кирмайдиган, Ўзбекистон президенти ва Олий Мажлисига ҳисобдор орган – Ўзбекистон Энергетика бозори регулятори ташкил этилмоқда.
Белгиланишича, Регулятор раиси мақомига кўра вазирга ҳамда раис ўринбосари вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Регуляторнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлади.
Регулятор фаолияти лицензиялаш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси марказий харид қилувчиси функциясини магистрал электр тармоқларини эксплуатация қилиш функциясидан ажратиш мақсадида “Uzpowertrade” АЖ ташкил этилади.
Қуйидагилар АЖнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
— электр энергиясини экспорт ва импорт қилиш;
— электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, шу жумладан хусусий капитал иштирокидаги корхоналардан электр энергиясини марказий харид қилувчи функциясини бажариш орқали қисқа ва узоқ муддатли шартномалар асосида харид қилиш;
— электр энергиясини тўғридан-тўғри шартномалар асосида ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига, кейинчалик эса биржа савдолари асосидаги улгуржи бозорда сотиш.
Ўзбекистоннинг электр энергия ва табиий газ бозорида регулятор ташкил этилади
“Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳага кўра, электр энергиясининг рақобатли бозорига ўтишнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган Концепцияси ишлаб чиқилди.
Туркияда автобус ағдарилиб кетди, оқибатда 46 киши жароҳат олди
- 18 июлдан "Тошкент – Бекобод – Тошкент" шаҳарлараро электропоезди янги замонавий таркиб билан ҳаракатланади
- Навоийда ИИБ терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
- Тошкент вилоятида барча давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари вақтинча ёпилди
- БухДУнинг 10 та таълим дастури давлат аккредитациясидан ўтди
- Қашқадарёда фуқароларнинг номига кредит расмийлаштириб ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган собиқ МФЙ раиси фош этилди
Илгиз Танташев Парагвай — Франция ўйини бошқаради
- Ёшларга давлат мукофотлари топширилди
- Тбилисида Алишер Навоий ҳайкали очилди
- Профилактика инспекторлари фаолияти ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди
- Ўзбекистон Президенти Грузияга келди
- Президентимиз ёшлар билан учрашиб, янги ташаббусларни илгари сурди