Ёшларга ўзига мос иш топиши учун шароит яратиш – энг муҳим масала экани қайд этилди.
Ёшлар ўртасида сўровнома ўтказилиб, уларнинг учдан бири тадбиркор бўлиш истагини билдирган. Ўтган йили ёшлар бандлигини таъминлаш учун банклар ва Ёшлар ишлари агентлигига 400 миллион доллар берилган эди. Хусусан, “Ёшлар бизнеси”, “Келажакка қадам” дастурлари ҳисобидан 15 минг нафар ёшлар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди, 50 минг одамни иш билан таъминлади.
Президентимиз ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200 миллион доллар ажратилишини эълон қилди.
Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилади. Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун 10 миллиард сўмгача кредит ажратиш (ҳозир 5 миллиард сўмгача) мумкин бўлади. Инновацион стартап лойиҳаларига 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилади.
Сервис ва умумий овқатланиш соҳасида 1 мингдан зиёд иш ўрни яратган маҳаллий брендлардан франшиза олиб, филиал очишга қизиқаётган ёшлар учун қулай молиялаштириш пакетлари жорий қилинади.
Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилади
Ҳар йили 600 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда, 2030 йилга бориб, улар 1 миллионга етади.
V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига
- Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги лойиҳалари "AI4DOST Social Award 2026" мукофотига сазовор бўлди
- Ўзбекистон делегацияси Параосиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади ва тарихий натижа қайд этди
- “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида 50 фоизлик чегирма жорий этилади
- Францияда тартибсизликлар туфайли қарийб минг киши ҳибсга олинди
- Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига мақсадли қабул квоталари учун имтиҳонларга рухсатномалар эълон қилинди
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Хоразмда Ляонинг педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали ташкил этилади
- Пенсия ислоҳотлари: фуқаролар ўз келажагидан хавотир олмаслиги лозим