Лойиҳа Ўрмон агентлиги ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида амалга оширилган.
2024–2028 йилларга мўлжалланган лойиҳанинг умумий қиймати 7,7 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Мажмуада 14 та «ақлли» иссиқхона мавжуд бўлиб, улар ҳарорат ва бошқа ички муҳит кўрсаткичларини автоматик назорат қилиш ускуналари билан жиҳозланган. Бу технологиялар сувни тежаш, қўл меҳнатини камайтириш ва сифатли кўчатлар етиштириш имконини беради.
Кўчатларни махсус контейнерларда парваришлаш эса уларни тоғли ҳудудларга етказиш ва экишни осонлаштиради.
Лойиҳа маҳаллий иқлимга мос дарахт ва бута кўчатларини кўпайтириш, янги яшил ҳудудлар барпо этиш ҳамда чўлланишнинг олдини олишга хизмат қилади.
Маълумот учун, жорий йилнинг 9 ойида ўрмон хўжаликларида 1 035 гектар майдонда 101,6 миллион туп ниҳол ва кўчат парвариш қилинмоқда.