The News Pakistanнинг хабар қилинишича, портлаш жума намози вақтида юз берган.
50 дан ортиқ одам жароҳатланган. Ҳалок бўлган 15 кишининг жасади ва жароҳатланган 50 дан ортиқ фуқаро шифохонага олиб кетилган.
Полиция маълумотларига кўра, портлаш оқибатида масжид яқинида чуқур ўйиқ ҳосил бўлган. Жароҳатланганлар орасида полиция ходимлари ҳам бор.
Қутқарув хизматлари масжиднинг ташқи қисми жиддий шикастлангани ва девор қулаб тушганини маълум қилди. Ҳозирда воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Коҳат тумани шифохонасида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди, деб хабар берди report.az.