Қайд этилишича, 1993 йилда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида туғилган Б.С вирусли инфекция асоратида юзага келган ўткир нафас етишмовчилиги оқибатида вафот этган.

Бу ҳолат суд-тиббий экспертиза хулосаси билан ҳам тасдиқланган. Унга кўра, организмда кислород етишмовчилиги юзага келиб, ўпка фаолияти ва қон айланиши тизимида жиддий бузилишлар кузатилган.

Элчихона ходимлари марҳумнинг жасадини Ватанга қайтариш бўйича барча зарур ташкилий ишларини амалга оширди. Хусусан, санитария-эпидемиология хизмати ҳамда аэропорт идораларидан тегишли рухсатлар олиниб, транспортировка учун барча ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Жасадни ташиш билан шуғулланувчи компания марҳумнинг ота-онаси ва иш берувчиси билан алоқа ўрнатган. Маълум қилинишича, жасадни Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ барча харажатлар иш берувчи томонидан қопланган.

Айни пайтда дипломатлар томонидан марҳум жасадини 25–26 март кунлари Ватанга қайтариш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.