— Жойлардаги туман, шаҳар ҳокимлари, секторлар раҳбарларининг дунёқараши ўзгармаяпти. Ёшлар масаласи қандай муҳим эканини тушунмаяпти. Ёшларимизга ёрдам бериб, елкадош бўлишни хоҳламаяпти. Нега айни шу мавзуда йил давомида 2 та селeктор ўтказдим? Чунки, мен ишларнинг боришидан мутлақо норозиман. Жойларда савия йўқ. Ёшлар биздан 10-20 марталаб илгарилаб кетган. Ҳозирги замонга муносиб иш қилолмаяпмиз. Бирорта ташаббус йўқ. Кўп вилоятлар ҳокимлари бу (ёшлар билан ишлаш) пахта экиш, ғалла экишдек деб ўйлаяпти.
Президент ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича суст ишланаётганини танқид қилди.
«1+1» дастури доирасида 100 минг нафар ёшларни ўқитиб, кейин уларга имтиёзли кредит ажратиш топшириғи берилган, бироқ 3 ойда фақат 21 минг ёш ўқитилган.
Йиғилиш давомида айрим раҳбарларга қатъий огоҳлантириш берилди.
Ёшлар билан ишлашни муносиб ташкил қилмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Солиев ва Улуғнор тумани ҳокими Махсудов, Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари эса ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани, Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари эса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилади, деди давлат раҳбари.
Президент ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича суст ишланаётганини танқид қилди
Айни вақтда Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда.
Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ходими пора олаётганда қўлга тушди
- Тошкентда бокс бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи бошланади
- Вазир ўринбосари иссиқлик таъминоти узлуксиз бўлишига кафолат берадими?
- Тошкент вилоятида 25 кунда 1 911 та ўткир тиғли ашё олиб юрган шахслар аниқланди
- Навоийда олтин зарралари мавжуд тоғ жинсларини ноқонуний қазиб олган 23 нафар шахс ушланди
- Олмазорда тадбиркорлик субъектини ноқонуний текширган солиқ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Суюкли набирам Шавкатбекка парвоз давомида битилган мактуб
- 5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов: машғулотлар қаерда ўтказилади ва ким дарс беради?
- Маиший газ баллонларини қаерда тўлдириш мумкин?
- Наманганда ноқонуний овланган балиқлар учун 1 млрд 25 млн сўм зарар ҳисобланди
- Зироат Мирзиёева Иорданиядаги 800 нафар аёлни иш билан таъминлаётган лойиҳа билан танишди