Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, аризалар 14 июнга қадар онлайн тарзда my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz платформалари орқали қабул қилинади.
Президент мактабларига ариза топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
- ўқувчининг сўнгги икки ой ичида тушган фотосурати;
- туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
- тегишли ўқув йили якунлари бўйича баҳолар табелининг мактаб директори тасдиқлаган нусхаси ёки ҚР-код билан тасдиқланган электрон табель;
- ота-онаси ёки қонуний вакилининг фуқаролик паспорти маълумотлари;
- боғланиш учун телефон рақамлари.
Қабул жараёнлари белгиланган муддат давомида фақат электрон шаклда амалга оширилади.