Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий тасмани кесиб, дипломатик ваколатхонанинг янги биносини тантанали равишда очдилар.
Етакчилар элчихона ва консуллик бўлимининг маъмурий бинолари, элчи қароргоҳи, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари учун турар-жойларни ўз ичига олган мажмуани кўздан кечирдилар.
Маросим якунида Президентлар Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб, дипломатик ваколатхона ҳудудига дарахт экдилар.
Ушбу тадбир Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга бўлган ўзаро интилиш қатъий эканини яна бир бор тасдиқлади.