“Биз ислоҳотларимизнинг илк кунларидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу ва интилишларини рўёбга чиқаришни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олганмиз”,
– деди Президентимиз.
Юртимизнинг ҳар бир маҳалласида ўғил-қизларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, уларга кўмакчи бўладиган ёшлар етакчилари корпуси шакллантирилди.
Ёш авлодни миллий қадриятларга садоқат, Ватанга муҳаббат, катталарга ҳурмат ва эзгу инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш мақсадида нуроний отахон ва онахонларимизнинг бой ҳаётий тажрибасидан фойдаланиш кенг йўлга қўйилди.
Мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” деб эълон қилиниб, барча вазирлик ва идоралар ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш масаласига тўлиқ сафарбар қилинди.