Маълум қилинишича, мурожаат йўллаган фуқароларнинг асосий қисми 31–45 ёш тоифасига тўғри келган — 81 минг 764 нафар. Шунингдек, 18–31 ёш оралиғидаги 40 минг 2 нафар, 45–55 ёшдаги 27 минг 222 нафар, 55–60 ёшдаги 10 минг 341 нафар ва 60–75 ёшдаги 16 минг 578 нафар фуқаро мурожаат қилган.
18 ёшгача бўлганлар сони 393 нафарни, 75–100 ёш оралиғидагилар эса 1 минг 937 нафарни ташкил этган.
Энг долзарб масалалар қайсилар?
Қайд этилишича, мурожаатларнинг асосий қисми қуйидаги масалаларга тўғри келган:
- болалар нафақаси;
- алимент ундириш;
- бир марталик моддий ёрдам;
- суриштирув ва тергов жараёнлари;
- ҳуқуқбузарликлар;
- ижро ҳужжатлари бўйича қарз ундириш;
- хотин-қизларга моддий ёрдам;
- иш билан таъминлаш;
- даволаниш ва жарроҳлик амалиёти учун кўмак;
- коммунал хизматлар;
- электр ва газ таъминоти;
- кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш.
Энг кўп мурожаат қайси идораларга тегишли?
2026 йилнинг 1-чорагида энг кўп мурожаат қуйидаги вазирлик ва идоралар ваколатига оид бўлган:
- Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — 26 077 та;
- Мажбурий ижро бюроси — 24 889 та;
- Ички ишлар вазирлиги — 22 623 та;
- Энергетика вазирлиги — 17 791 та;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 12 699 та;
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — 12 152 та;
- Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 11 444 та;
- Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси — 10 546 та;
- Бош прокуратура — 9 462 та;
- Марказий банк ва тижорат банклари — 8 549 та.
Шунингдек, мурожаатларнинг катта қисми аслида вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимликлар даражасида ҳал қилиниши мумкин бўлган масалалар экани қайд этилган.
Энг кўп мурожаат Тошкент шаҳридан юборилган
Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган — 40 минг 976 та.
Кейинги ўринларда:
- Қашқадарё вилояти — 32 386 та;
- Сурхондарё вилояти — 29 412 та;
- Тошкент вилояти — 27 759 та;
- Самарқанд вилояти — 25 868 та мурожаат билан қайд этилган.
Бундан ташқари, хорижда яшаётган юртдошлардан ҳам 126 та мурожаат келиб тушган.
Аҳоли сонига нисбатан энг юқори кўрсаткич қайси ҳудудда?
Ҳар 10 минг аҳолига нисбатан мурожаатлар сони бўйича ҳам Тошкент шаҳри етакчилик қилган — 129 та.
Кейинги ўринларда:
- Сирдарё вилояти — 117 та;
- Навоий вилояти — 105 та;
- Жиззах вилояти — 99 та;
- Сурхондарё вилояти — 98 та кўрсаткич билан қайд этилган.