Энг кўп мурожаатлар қайд этилган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри — 2 317 та
Қашқадарё вилояти — 2 068 та
Тошкент вилояти — 1 758 та
Самарқанд вилояти — 1 627 та
Сурхондарё вилояти — 1 574 та
Таҳлилларга кўра, аҳолининг асосий мурожаатлари ижтимоий ҳимоя, оилавий масалалар ва коммунал муаммолар билан боғлиқ. Хусусан:
18 ёшгача болалар нафақаси — 1 863 та;
алимент ундириш — 1 060 та;
газ баллонни тўлдириш — 534 та;
электр таъминотидаги узилишлар — 333 та;
иш ҳақи билан боғлиқ масалалар — 270 та;
иш билан таъминлаш — 217 та;
Шунингдек, даволаниш учун моддий ёрдам сўрови, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда фирибгарлик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга оид мурожаатлар сони ҳам нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.