Куни кеча А-373 автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи қисмида «Тошкент–Водий» йўналишида ҳаракатланаётган юк автомобилининг ҳаво шланги тешилиши оқибатида тормоз тизими ишламай қолган.
Натижада ҳайдовчи ҳаракатни давом эттира олмай, «Қамчиқ» Махсус қутқарув бошқармасига мурожаат қилган.
Хабарга асосан, қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ёрдамида юк автомобилини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.