Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, умумий қиймати 500 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа доирасидаги станция замонавий ва юқори самарадорликка эга буғ-газ қурилмалари билан жиҳозланган.

Янги электр станцияси йилига 4,4 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга. Шунингдек, унинг фаолияти натижасида йилига 500 миллион куб метр табиий газни тежаш кўзда тутилган.

Мазкур станциянинг ишга туширилиши мамлакатнинг электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, истеъмолчиларни барқарор электр таъминоти билан таъминлашга хизмат қилади.