Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин соат 14:55 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, яна 5 нафар киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, портлаш ва ёнғин натижасида 4 та автомобил ҳамда ер остида жойлашган 2 та ёқилғи сақлаш резервуарига зарар етган.

Президент топшириғига биноан, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.

Комиссияга жабрланганларга амалий ёрдам кўрсатиш, портлаш оқибатларини бартараф этиш, ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш вазифалари юклатилган.