Таклиф этилаётган вакансиялар ва ойлик маошлар қуйидагича:
— косметика бўйича маслаҳатчи — 1900 доллар;
— бренд бўйича тренинг мутахассиси — 2750 доллар;
— мижозларга хизмат кўрсатиш менежери — 3850 доллар;
— бўлим менежери — 3050 доллар;
— дўкон менежери ўринбосари — 4000 доллар;
— визажист — 2300 доллар;
— маникюр ва педикюр бўйича мутахассис — 1450 доллар;
— тери парвариши бўйича мутахассис — 2200 доллар;
— дўкон бош менежери — 5500 доллар;
— савдо визуализацияси бўйича мутахассис — 1500 доллар.
Иш берувчи Ўзбекистон–Қатар авиачиптаси, ишчи визаси, аэропорт трансфери, Ватанга бориб-келиш авиачиптаси ҳамда тиббий суғурта харажатларини қоплайди.
Номзодлар эса турар жой, озиқ-овқат ва ишга бориб-келиш транспорти харажатларини ўзлари қоплайди.
Вакансияларга камида ўрта маълумот, инглиз тилида эркин мулоқот қила олиш, 20 ёшдан катта бўлиш ҳамда тегишли соҳада камида 2 йиллик иш тажрибаси талаб этилади. Танловда эркаклар ҳам, аёллар ҳам иштирок этиши мумкин.
Аризалар 29 августга қадар қабул қилинади.