Бу ерда улар “қон терлайдиган улуғвор арғумоқлар” – бардошли, елдек учувчи “Фарғонанинг самовий отлари” етиштирилган. Айнан улар милоддан аввалги 104-102 йиллардаги хитой-довон урушига сабабчи бўлишган.
"Қонли терлайдиган" бу отларни хитойлар илоҳий жониворлар, деб ҳисоблашган. Уларни "абадий мамлакат"да миниш мумкин бўлган "самовий отлар" деб аташган. Мазкур ғаройиб жониворларни қўлга киритиш учун хитойликлар Фарғонага ҳужум қилишди, аммо мағлубиятга учрашди.
Бироқ, отларга эга бўлиш истаги шунчалик кучли эдики, Хитой яна Довонга ҳужум қилишга уринди. Бу сафар фарғоналиклар муроса қилишга мажбур бўлишди: улар Хитой императори қўшини учун ҳар йили 300 та от етказиб беришга ваъда беришди.
Шуни таъкидлаш жоизки, арғумоқларнинг "қонли тер" чиқаришига паразитлар сабаб бўлиб, улар отларнинг терисини ейишган, бу эса уларга ғайриоддий кўриниш берган.
Бундан ҳам ҳайратланарли тарихий фактларни “Давлат Эрмитаж музейи”нинг (Санкт-Петербург, Россия) “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги китоб-альбомидан топиш мумкин.
Қонли урушларга сабаб бўлган от зоти ҳақида биласизми?
Милоддан аввалги биринчи асрларда мавжуд бўлган, алоҳида давлат ҳисобланган, тарихий Фарғона – Довон ноёб от зотлари Арғувонларнинг ватани бўлган.
Тошкент вилояти ва пойтахтда 2 килограммга яқин гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
- Озарбайжонда «Бирлик кучи — 2026» қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди
- Мудофаа саноати қўмитасига янги раис тайинланди
- Ёқилғи-энергетика тармоғини ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш режалари кўриб чиқилди
- Бугун кечқурун Тошкентда атмосферада инверсия ҳодисаси кузатилиши мумкин
- Тошкентда яшил ҳудудлар сақлаб қолиниши шарт — Урбанизация миллий қўмита
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- Қидирувдаги шахс аёлларни террорчилик ташкилотларига жалб қилгани айтилмоқда