Шавкатбек, набирам, кўзимнинг нури,
Сен билан ёришар хонадон тўри.
Бобонгдай мард бўлгин, бағрикенг, ботир,
Ҳаёт йўлинг бўлсин доимо нурли.

Бобонгдай эл учун жон куйдир, болам,
Яхшилик уруғин сочгин ҳар қадам.
Каттани ҳурмат қил, кичикни сийла,
Одамийлик билан яшагин ҳар дам.

Бобонгдай юртим деб яша, набирам,
Ҳалолликни тутгин ўзингга ҳамдам.
Илм олиб юксалгин, бўлгин баҳтиёр,
Эл ичида азиз, бўлгин сен ҳар дам.

Шавкатбек, набирам, дуойим сенга,
Бахту иқбол кулсин, босган изингга.
Бобонгдай инсон бўл, менинг тилагим,
Фахрим бўлиб юргин бутун умрга!

Жамшид Акбаров